Бош саҳифа / Сиёсат / Конституцияни ўрганамиз

Конституцияни ўрганамиз

Қонунни билиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Қонун ва ҳуқуқларни билишни ёшликдан бошлаш зарур.

Аммо қонун тили расмий ва ёшлар учун тушуниш қийинлигини инобатга олиб, бошланғич синф ўқувчиларига тушунтирилганда боланинг ёши, дунё- қараши ҳамда психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дарслар турли ўйинлар тарзида ташкил этилиши лозим. Шу билан бирга асосий қомусимизни ўрганиш мақсадида ташкил этилган “Конс- титуция алифбоси” дарслари ҳам катта самара беради. Бунда илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари ҳамда ўқитишнинг кўргазмали усулларидан фойдаланиш лозим. Мактабларда асосий қонунимизга бағишлаб ташкил этиладиган кўрик-танловлар, маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга катта ҳисса қўшади. Конституция фуқароларнинг барча орзу-истакларини рўёбга чиқаришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси эканлигини чуқур англатиш учун ўқувчиларга дарсдан ташқари экскурсиялар уюштириш, тарихий ва ҳужжатли фильмларни намойиш этиш ҳам яхши натижа беради.

Шоира ЯНГИБОЕВА
Термиз шаҳар 12-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan