Бош саҳифа / Жамият / Конституциямизнинг 25 йиллигига

Конституциямизнинг 25 йиллигига

Бош қомусимизда ёшларни илм олиши, тарбиялаш ва касбга тайёрлашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Бугунги ёшлар ҳукумат томонидан амалга оширилаётган беқиёс ғамхўрликлар ва Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан унумли фойдаланишмоқда. “Сурхон доридармонМЧЖда меҳнат қилаётган мутахассисларнинг кўпчилиги ёшлар. Шу боис яқинда корхонада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилди. Унга тажрибали мутахассис Баҳриддин Муротов раҳбар этиб тайинланди. Бошланғич ташкилотга аъзо бўлганлар Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингЁшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини қўллабқувватлаш тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан тарғиботташвиқот ишларини йўлга қўйиб, ёшларнинг профессионал касб маҳоратини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш йўлида ижобий ишларни амалга оширишяпти.

Суратчи мухбиримиз Икром АМИРҚУЛОВ лавҳасида корхона ёшлари ўз етакчилари билан Конституция моддаларини мутолаа қилишаётгани акс эттирилган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE