Бош саҳифа / Жамият / Конституция билимдони

Конституция билимдони

қандай сифатларга эга бўлиши керак?

Яратилиш тарихи ва моддаларидан хабардор бўлган ҳолда мустақил фикри, ижодий ёндашуви орқали таҳлил қила билиши, шунингдек, Бош Қомусимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини чуқур англай олиши лозим.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган  “Конституция — бахтимиз қомуси”  республика кўрик-танловининг вилоят босқичида ана шундай сифатларга эга билимдон ўқувчини аниқлаш осон бўлмади. Сабаби тасвирий санъат ҳамда иншо йўналиши бўйича танловга тақдим этилган ижодий ишлар ранг-баранглиги, бир-бирига ўхшамаган ғоялари билан ҳакамлар ҳайъатини бироз ўйга толдирди.

Кўрик-танлов туман босқичида ғолиб бўлган 56 нафар 5-7 ва 8-10 синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди.

— Иштирокчилар ичида сара иншо муаллифини танлашда Конституциянинг асосий мазмуни, умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати ҳамда фуқароларнинг конституциявий бурчлари ёритилишига эътибор қаратдик, — дейди вилоят халқ таълими бош қармаси услубчиси Мафтуна Ҳамидова. — Бу жараёнда имловий саводхонлик ҳам инобатга олинди.

Натижаларга кўра, тасвирий санъат йўналиши бўйича Шеробод туманидаги 66-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулҳаё Шокирова, энг мукаммал ёзилган иншо бўйича эса Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Умида Абдуразоқова ғолиб деб топилди ва кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

Тадбир давомида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчиларнинг Термиз археология музейи ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳига саёҳати уюштирилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan