Бош саҳифа / Жамият / Конференция ўтказилди

Конференция ўтказилди

Ўзбекистон  мудофаасига  кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши томонидан  воҳа ёшларини баркамол ва юртпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш, бўлажак аскарларни армияда хизмат қилишга жисмоний, маънавий ва техник  тайёрлаш борасида бир қатор мақсадли  вазифалар амалга оширилмоқда.

Айни жиҳатлар ҳақида “Ватанпарвар”  вилоят ташкилоти Кенгашининг  навбатдаги  конференциясида ҳам яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Анжуманда   сўзга чиққанлар  ташкилот томонидан вояга етмаган ёшларда ватанпарварлик туйғуларини оширишга қаратилган учрашувлар, давра суҳбатлари уюштириш, уларни спортга кенг жалб қилиш борасида эътиборли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлашди.

 Конференцияда кун тартибидаги барча масалалар делегатлар  томонидан  маъқулланди.

— Вилоят ташкилотимиз  тасарруфида ўндан ортиқ  корхона ва ташкилот мавжуд, — дейди “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят  кенгаши раиси ўринбосари Азамат Эшматов. — Уларда ҳар бир йўналиш бўйича ватанпарвар, юксак маънавиятли ва малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Мазкур  тадбир  доирасида  вилоятдаги кексалар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари ҳам топширилди.

С.КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муносиб рағбат

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan