Бош саҳифа / Сиёсат / Конференция ўтди

Конференция ўтди

Бугунги кунда мамлакатимиз халқ хўжалигинининг турли жабҳаларида хотин-қизларнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этмай иложимиз йўқ. Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида воҳа хотин-қизларининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Уни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О. Соатов очди ва олиб борди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ўтган беш йилда амалга оширган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қобулова маъруза қилди. Маъруза юзасидан бўлган музокараларда сўзга чиққан Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи директори Д. Сувонова, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, Зулфия мукофоти совриндори М. Сапиева, вилоят маданият бошқармаси бош мутахассиси, Зулфия мукофоти совриндори В. Володина ва бош қалар ютуқ ҳамда камчиликлар хусусида гапириб, ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Конференцияда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви таркиби, назорат тафтиш комиссияси аъзолари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви таркибига вакиллар ва республика хотин-қизлар қўмитаси конференциясига делегатлар сайланди. Бир овоздан депутатлар ва делегатлар М. Қобуловани вилоят хотин-қизлар қўмитаси раислигига қайта сайлашди. Конференция ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов, Бош вазир ўринбосари, республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева, сенатор Ш. Ариповалар иштирок этди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан конференцияда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE