Бош саҳифа / Жамият / Конденсатдан фодаланаман деб…

Конденсатдан фодаланаман деб…

Кейинги пайтда газ таъминоти корхоналари томонидан барча қишлоқлардаги аҳоли хонадонларига баллонларда суюлтирилган газ етказиб берилаяпти.

Кўпчилик хонадонларнинг эгалари, фарзандлари баллонлардаги газ қолдиғи (конденсатни) ҳар хил идишларга солиб, фойдаланиш ҳоллари кўпаймоқда. Кимдир конденсатни автомашинаси бакига  бензин ўрнига ишлатаяпти, бошқаси тандир, ўчоқларга ёқиш мақсадида фойдаланаяпти. Масалан, Жарқўрғон туманидаги “Исмоилтепа” маҳалласида яшовчи Холида Жайловованинг  4 ёшли ўғли Аслиддин Бегимов онасининг қистови билан ўчоқ тагига оловни ёндириш учун бир литрлик пластмасса идишга солинган конденсатдан фойдаланиш жараёнида куйиш тан жароҳатини олган. Бундай ҳоллар тез-тез учраяпти. Аҳоли газ конденсатни асалари уяларига ёпишган ҳашаротлар ва чумолиларни қириш, паял лапмага солярка ўрнига солиб ишлатиш, тандир ва ўчоқларга ўт ёқиш мақсадида фойдаланиб, ёнғин чиқишига сабабчи бўлишаяпти.

Газ қолдиғи (конденсат) тез аланга олувчи. Уни ўчириш мушкул. Озгина эҳтиётсизлик туфайли хонадонларда ёнғин содир бўлиб, фуқаролар йиллаб йиққан мол-мулкидан бир пастда ажралиб қолишлари ҳеч гап эмас. Шундай экан, тез аланга олувчи газ қолдиғи (конденсат)дан умуман фойдаланмаслик лозим.

К. МАМАДАМИНОВ,
Жарқўрғон туман
ИИБ ЁХБ бошлиғи
ўринбосари, сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE