Бош саҳифа / Жамият / Комиссия йиғилиши

Комиссия йиғилиши

Термиз давлат университетининг мажлислар залида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор шаклида ўтказилди.

Парламент комиссияси раиси А.Саидов олиб борган мазкур йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг вакиллари иштирок этдилар.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори А.Тўраев, парламент комиссияси аъзоси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ж.Шириновлар видеоконференцияда сўзга чиқиб, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг 2016 йилги фаолияти, 2017 йилдаги иш режаси ҳамда ўтган йилда ўтказилган танловларга тақдим этилган грант лойиҳалари ҳақида тўхталдилар. Шу билан бир қаторда фонднинг жорий йилда тақдим этиладиган грант лойиҳалари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Йиғилишга таклиф қилинганлар Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси аъзоларининг жойларга чиқиш графиги ва ҳудудларда бажариладиган ишлар режаси билан танишдилар.

С.НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan