Бош саҳифа / Жамият / Комилликка интилаётган ёшлар

Комилликка интилаётган ёшлар

Президентимизнинг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилган бўлиб, Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олган.

Жумладан, Ёшлар иттифоқи зиммасига ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш,  битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, шу билан бирга, ёшларда китобхонлик маданиятини юксалтириш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитет шакллантириш каби маънавий-маърифий ишларни янада фаоллаштириш, айни пайтда истеъдодли ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш каби қатор вазифалар юкланади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўздавдонинспекция”даги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш мақсадида  “Ўздавдонинспекция” ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қўшма қарори тасдиқланди. Мазкур қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 25 августида “Ўздавдонинспекция”даги етакчилар Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

“Ўздавдонинспекция” тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини ташкил этиш мақсадида етакчилар Кенгаши аъзолигига бир қатор фаол бўлган ёшлар номзодлари қўйилди. “Ўздавдонинспекция” ёш мутахассисларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш; ёш мутахассисларнинг “Устоз — шогирд” анъанасига  мувофиқ етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш; инновацион ғояларини амалиётда татбиқ этишда кўмаклашиш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш; ёш мутахассислар билан мулоқот олиб бориш, уларнинг шахсий ҳаётидаги ҳамда меҳнат жойидаги муаммоларни ижобий ҳал этилишида яқиндан кўмаклашиш; ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзи ҳамда оммавий спортга жалб этилишини таъминлаш. “Ўздавдонинспекция”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг етакчилар Кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва ҳар ойда бир маротаба ёш мутахассислар билан учрашувлар ташкил этиш белгилаб олинди. “Ўздавдонинспекция”да 22 нафар ёш мутахассис иттифоқ аъзоси ҳисобланади. Улардан бир неча нафари вилоятимизнинг турли туманларида меҳнат қилмоқда.

Ёшлар иттифоқи дастури доирасида яқин келажак учун “Ўздавдонинспекция” ёшлари учун бир қатор режа дастурлари ишлаб чиқилган. Хусусан, октябрь ойида “Баркамол ёшлар — юрт келажаги”, ноябрь ойида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш”, декабрь ойида “Соҳавий билимларни инспекция ёшлари билан ўртоқлашиш” каби мавзулар юзасидан мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган.

“Ўздавдонинспекция” вилоят ҳудудий бўлими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan