Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Комбайнлар ўримга шай

Комбайнлар ўримга шай

Жорий йилда деҳқонларимиз 95 минг гектар майдонларда буғдой-арпанинг серҳосил ва тезпишар навларини ўстиришди ва парвариш тўғри ташкил этилганлиги боис, ғаллазорларда мўл ҳосил етиштирилди. Ҳадемай, ғаллакорларимиз ўрим-йиғимга киришадилар.

Ҳосилни етиштиришдан ҳам кўра, уни йиғиштириб олиш анча серташвиш. Шу боис, вилоятдаги “Агросервис”, МТП ва ММТП жамоалари, муҳандис-техник ходимлари ўрим комбайнларини мавсумга шайлаб қўйишди. Бу мавсум ғаллазорларимизда 320 та юқори унумли комбайн ишлатилади. Мавсумни тез ва соз ўтказиш мақсадида Россиядан яна 15 та “Вектор” русумли комбайнлар келтирилаяпти. Бошоқли донни тезроқ йиғиб қабул пунктларига саранжомлаб олиш учун 1291 та автомашина шайлаб қўйилди. Комбайнлар мавсум давомида унум билан ишлаши учун таъмирловчилар гуруҳи тузилган. 320 нафар оператор ва уларнинг ёрдамчилари ўқитилди. Қабул масканларида тош-тарозилар ҳам шайлаб қўйилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Катта карвон хирмони

Вилоятда энг кўп ғалла етиштирадиган туманлардан бири ҳисобланадиган Музработ тумани ғаллакорлари давлатга дон сотиш режасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan