Бош саҳифа / Таълим / Колледжда тадбиркорлик

Колледжда тадбиркорлик

Қумқўрғон иқтисодиёт ва транспорт касб-ҳунар коллежида меҳнаткашларнинг 420 нафар ўғил-қизи тўрт йўналиш бўйича касб-ҳунар сирларини эгаллашмоқда.

Коллеж маъмурияти қиш мавсумида ўқув бинолари ва ётоқхонани иситишга алоҳида эътибор қаратмоқда.  Бунинг учун октябрь ойидаёқ иситиш печлари сифатли таъмирдан чиқарилди ва сув қувурлари созланди. Коллеж маъмурияти ташаббуси билан анчадан буён ўқув даргоҳи ҳудудида сочилиб ётган кўмир кукуни ташлаб юборилмади. Техник ходимлар қўлбола қолип ясаб кукундан кўмир брикети тайёрлашди.

— Бу печ ёқувчиларга ҳар томонлама қулай. Кўмир кукуни атрофга сочилиб ётгандан кўра, ундан биноларни иситишда фойдалансак, бюджет маблағини тежаган бўламиз. Шу боис кўмир кукунидан камида икки ойга етадиган брикетлар тайёрлаб, печларга ёқаяпмиз, — дейди коллеж директори Тўлқин Абдураимов.

Шунингдек, касб-ҳунар коллежида “Янги қишлоқ”, “Арпали”, “Халқобод”, “Хўжақишлоқ”, “Халаки”, “Истиқлол” маҳаллаларида жойлашган 14-, 16-, 50-, 60-, 64-, 66-, 71-мактабларнинг юқори синф ўқувчиларини ҳунар ўргатишга пухта ҳозирлик кўрилаяпти.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олтин куз – сарҳисоб палласи

Саховатли фаслда баҳор ва ёз давомида қилинган меҳнат бўй кўрсатади. Дала-боғлардаги тўкин-сочинлик бозорлару дастурхонларимизга кўчган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE