Вилоят давлат солиқ бошқармасида Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳока-масига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Эндиликда ортиқча тўланган солиқни қайтариш ёки ҳисобга олиш тартиби бўйича янги механизм жорий этилмоқда. Шу билан бирга солиқ тўловчининг ортиқча тўловини қайтариб бериш, муддатидан ўтган ҳар бир кун учун, давлат солиқ хизмати органлари томонидан пеня тўлаш тартиби кўзда тутилмоқда. Мавзу юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Ҳисоб-китобларни амалга оширишни соддалаштириш учун солиқлар, жарималар ва пенялар бир ҳисоб рақамга тўланади, аммо бухгалтерия ҳисоби алоҳида 3 турли ғазна ҳисоб-рақамларида амалга оширилади. Айрим солиқ имтиёзлари Президент фармонлари билан, 50 фоиздан кўп бўлмаган ва уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Шунингдек тадбирда муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси хусусида иштирокчилар томонидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Вилоят ДСБ
матбуот хизмати