Бош саҳифа / Адабиёт / Китоблар ёқади, аммо … баҳоси

Китоблар ёқади, аммо … баҳоси

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши маърифат борасида ўзига хос янгилик бўлди.

Шундан кейин мамлакатимизда оламшумул ишлар бошланди. Бунга ҳаммамиз гувоҳ бўлаяпмиз. Жумладан, вилоят телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилаётган китоб мутолааси ҳақидаги ролик минглаб кўнгилларга нурафшонлик олиб кирди. Китоб тарғиботидан кейин ўнлаб номдаги китоблар болажонларга тарқатилди.

“Сурхон тонги” газетасининг шу йил 13 октябрь сонида чоп қилинган “Биттагина китоб олинг” сарлавҳали мақолани ҳам шулар жумласидан, дейиш мумкин. У манзур бўлгани учун қизиқиш билан ўқидим. Танқидий-таҳлилий руҳдаги чиқиш ўз вақтида бўлганидан хурсандман. Ечимини кутаётган бугуннинг долзарб масаласида барчамиз бирдек масъул эканлигимизни англадим. Айниқа, таниқли адиб, файласуф ва буюк шахслар томонидан ёзилган китобларнинг рўйхати берилгани мени тўлқинлантириб юборди.

Денов туманидаги китоб дўконларидан бирига кирдим. Китоблар сероблигидан фахр ҳиссини туйдим. Улардан бир нечтасини харид қилиш истаги туғилди. Аммо, нархини эшитиб… Масалан, Ў. Ҳошимов китоблари 15-20 минг, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” 25 минг,  Ойбек, Ш. Рашидов, Ч. Айтматов, А. Орипов, Э. Воҳидовлар китоби 25-30 минг сўм.  Ҳуқуқий соҳадаги китоблар эса янада қиммат экан. Хуллас, ўша куни бешта китоб ўрнида, иккитагина олдим, холос.

Тўғри, ўқийман-ўрганаман, деган киши борки, албатта, китоб, газета-журнал харид қилади. Лекин нархи арзонроқ бўлса яхши бўларди-да. Бунинг учун жойларда китоб сотиладиган дўконларни кўпайтириш керакдир балки. Соғлом рақобат эса эзгуликка хизмат қилиши муқаррар. Буни мутасаддилар ўйлаб кўришса яхши бўларди.

Муслимбек БОТИРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE