Бош саҳифа / Маданият / Китоблар, гуллар ва қушлар байрами

Китоблар, гуллар ва қушлар байрами

Табиатда ҳеч бир мавжудот бир-биридан айро эмас. Бири иккинчисини тақозо қилиб туради. Инсоният, наботот ва ҳайвонот дунёси ўзаро жипсликда бир бутунликни ташкил этади. Кейинги пайтди ер ости ва устки бойликларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида табиий мувозанат бузилмоқда, флора ва фауна жиддий зарар кўрмоқда. Ер юзининг турли бурчакларида юз бераётган табиий офатлар, айрим ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларининг йўқолиш арафасида турганлиги аянчли, албатта.

Бугунги даврнинг ўзи атроф-муҳитга нисбатан эътиборли бўлишни, табиат неъматларидан оқилона фойдаланишни тақозо қилмоқди. Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбир ана шу жараёнларни ўзида қамраб олди. Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Китоблар, гуллар ва қушлар“ тадбирида ўқувчи ёшлар фаол иштирок этиб, кўргазмали воситалар, китоблар кўргазмаси, ноёб қушлар, камёб гул турларини намойиш этдилар.

Тадбирда касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А. Арабов, шоир Б. Ёриев, “Сурхон тонги“ ва “Заря Сурхана“ бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Р. Раҳимова ва бошқа кўплаб меҳмонлар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Гулчеҳра БЕГМАТОВА,
Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи катта ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan