Бош саҳифа / Адабиёт / Китобхонлик – маънавиятлилик белгиси

Китобхонлик – маънавиятлилик белгиси

Китоб — ҳамма даврларда ҳам тараққиёт калити бўлиб келган. 

Кишидаги комилликка бўлган  иштиёқ  унинг китобга бўлган муҳаббатидан бошланади.  Олис ўтмиш ҳақиқатлари, кашфиётлар, мумтоз ва замонавий асарлар, она табиат, коинот  сир-асрорларидан  хабардор  этгувчи  ҳам  айнан китобдир.

Айни жиҳатлар  ҳақида Сариосиё тумани  тоғли Нелу қишлоғидаги  72-ўрта таълим мактабида   ўтказилган  китобхонлик  тадбирида  ҳам  алоҳида сўз  борди.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ташаббуси билан     Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар  дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда зиёлилар, ўқитувчи ва ўқувчилар, китобхон оилалар вакиллари иштирок  этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар киши маънавиятининг юксалиши, келажак авлодни ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни  беқиёс  эканлигини  таъкидлади. Тадбир  давомида “Сурхондарё китоб олами” МЧЖ     томонидан китоблар кўргазмаси ҳам  ташкил этилди.

— Тадбир доирасида ташкил этилган китоблар кўргазмасида кичик ёшдан тортиб кекса авлод вакиллари ҳам китоб харид қилишди, — дейди   мактаб  директори  Абдуҳошим Аҳмедов. — Бундан ташқари, тадбир ташкилотчилари томонидан  мактабимиз  кутубхонасига, фаол ўқитувчи ва ўқувчиларимизга  китоблар  жамланмалари ҳам тақдим этилди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўқиган ўқдан ошар

Мутолаадан тўхтамаган одам фикрлашдан тўхтамайди. Фикрлайдиган одамнинг мағзи бўлиқ, маънавияти юксак бўлади. Ҳа, китоблар бизни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan