Бош саҳифа / Маданият / Китобхонлик маданияти

Китобхонлик маданияти

Биринчи синфга қадам қўйган ўқувчининг илк сабоғи алифбедан бошланади. Ва шундан китобга бўлган меҳри орта боради.

Ўқувчиларга дарс жараёнида ўқув-дарсликлардаги билимлардан сабоқ берилади. Уларни янада кўпроқ китобга жалб қилиш, дунёқараши ва фикрлашини ўстиришда дарсликлардан ташқари, бадиий, тарихий асарларнинг аҳамияти катта. Таълим даргоҳларида кўплаб тўгараклар ташкил этилган бўлиб, бу ҳам ўқувчининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга, уларда китобхонлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, бизнинг мактабда ҳам китобхонлик тўгараклари ташкил этилган. Бундай тўгаракларда мен “Вен” диограммаси усулидан фойдаланаман. Чунки бу усулда ўқувчиларнинг ўқиган китобдаги яхши ва ёмон қаҳрамонларнинг характерларини тармоқлаб бериш орқали нутқи ҳам ўса боради. Машғулотларда “Кластер” усули ҳам яхши самара бераяпти. Бунда ўқувчилар ўзлари мутолаа қилган асарларини таснифлашни ўрганади. Масалан, қайси асар бадиий йўналишда, қайси бири тарихий йўналишда эканлигини ва улардаги билимларни ўзлаштириш ўқувчи-ёшларга нима беришини ҳис қилган ҳолда мутолаага киришишида фойдали.

Ўқувчилар билан тўгарак машғулотларини ташкил этишда мавзу танлаш жуда муҳим. Мисол учун, уларнинг ёшини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, машғулот жараёнида ўйин, машқлар, топшириқларни мавзуга мослаб амалга ошириш лозим. Доимо уларни рағбатлантириб бориш керак. Ана шунда уларнинг ўзига бўлган ишончи ошади. Китобга муносабати ўзгаради.

Улдона БОБОМУРОДОВА,
Термиз тумани 7-умумтаълим
мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan