Бош саҳифа / Адабиёт / Китобхонлик ҳафталиги

Китобхонлик ҳафталиги

Заминни, она табиатни офтоб исит­са, одам қал­­бини китоб ёри­та­ди. Китобга энг қисқа таъ­­риф бе­риш жоиз бўлса, уни маънавият қуёши, дея аташ ўринлидир. Кенг­роқ му­шо­ҳада юритадиган бўлсак, миллат баркамол­ли­ги, Ватан тарақ­қиёти элнинг китобхонлик да­­ража­сига, яъни ўқимишлилигига боғ­лиқ.

Шу боис, шаҳримизда ҳам ки­тоб дўконлари, ку­тубхоналарнинг қад ростлаши қувонар­лидир. Зеро, ўқувчилар қалбида юксак маъна­вият­ни шакллантиришда китоб ва китобхон­ликнинг аҳамияти беқиёс.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги”ни  ўтказди.
Шу йилнинг 23-28 октябрь кунлари республикадаги барча умумтаълим мактаблари, ахборот-ресурс марказларида ҳафталик доирасида илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, янги адабиётлар кўргазмалари, маҳорат сабоқлари, турли танловлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилди. Лойиҳа  доирасида оилада ва таълим муассасасида мутолаа муҳити юзага келтирилди ва китобхон ўқувчилар тақдирландилар.

М. ЖУМАЕВА,
Термиз шаҳар АРМ раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan