Бош саҳифа / Маданият / Китобхонлар масканида нима гап?

Китобхонлар масканида нима гап?

Вилоят ахборот-ресурс маркази томонидан ёшлар ўртасида миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантиришга ҳисса қўшишмоқда.

Февраль ойининг биринчи ярмида вилоятимизнинг барча ўрта таълим мактабларида “Адабиёт кунлари” тадбирларининг ўтказилиши бу ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Айниқса, мазкур тадбир доирасида З.М.Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Анда жоним қолди менинг…” номли бадиий кечадан сўнг ахборот-ресурс марказимизга китобхонларнинг қизиқиши янада ошди.

Марказимизда жами 93 минг 856 номдаги адабиёт ва қўлланмалар, газета-журналлар, энциклопедиялар мавжуд. 2017 йилда марказимизга мурожаат қилган 22 минг 771 нафар китобхон асосан, бадиий асарлар, ҳуқуқий саводхонликни бойитадиган адабиётлар, энциклопедияларга қизиқиш билдирди.

— Уч йилдан буён ушбу ахборот-ресурс марказидаги китобларни ўқиб, ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишда, ўқиган асарларим асосида саҳна кўринишлари, роликлар тайёрлашда иштирок этиб келмоқдаман, — дейди Термиз шаҳар 10-умумтаълим мактаби  ўқувчиси Сухроб Сайфуллаев. — Биз оиламиз билан “Энг фаол китобхон оила” танловида уч марта ғолиб бўлганмиз. Ҳар ойда ахборот-ресурс марказидан олган 7-8 та китобни ўқиб тугатаман. Кун давомида, албатта, икки соат китоб ўқиш учун вақт ажратаман.

Вилоят ахборот-ресурс маркази томонидан китобхонликни тарғиб этишнинг янгича усулларидан бири бу фаол китобхонлар томонидан ўзлари ўқиган асарларнинг воқеаларини саҳна кўринишларида бошқаларга ҳам етказиш, шу орқали ўқувчи-ёшларнинг маънавий оламига кириб бориб, адабиётга ошно қилишдир. Бундан ташқари, зиё улашувчи масканимизда бошқа усуллардан ҳам кенг фойдаланамиз. “Китобхонлар клуби”ни ташкил этиш ва “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинация- ларини эълон қилиш ҳам ўзининг ижобий натижасини бермай қолмайди, албатта.

С. ҒОФУЛОВА,
вилоят ахборот-ресурс маркази илмий
услубият бўлими мудираси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan