Бош саҳифа / Адабиёт / Китобга муҳаббат

Китобга муҳаббат

Инсон ўзлигини англаб, ҳаётда ўз ўрнини топишида китобнинг аҳамияти катта. Шу маънода? бугун ёш авлодни китобга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мактабимизда ҳам деярли ҳар ҳафта китоб байрамлари ташкил этилиши анъана тусини олган. Яқинда 5-синфлар ўртасида “Китобхонлар тақдимоти” номли тадбир ташкил этилди. Унда болажонлар машҳур ёзувчи Ойбекнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг ҳикоялари асосида турли хил чиқишларни намойиш этишди. Айниқса, Ойбекнинг «Фанорчи ота» ҳикояси асосида ташкил этилган саҳна кўринишида болаларнинг ўз ролларини қойилмақом ижро этиши ва ҳикоядаги воқеаларни жонли мисоллар орқали ҳаётий тарзда очиб бергани иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.

Бу каби китобхонлик тадбирлари, аввало, ўқувчи-ёшларни китобнинг ҳар бир саҳифасини нуқта-вергулигача ёд олишга эмас, ўрганганларини амалда қўллай билишга, воқеалардан тегишлича хулоса чиқаришга кўмаклашса ва шу орақали ички дунёсининг янада гўзал бўлиши ҳамда ҳаётда эзгу мақсад билан яшашга ўргатса не ажаб.

Фазилат АСЛАНОВА,
Денов туманидаги
28-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE