Бош саҳифа / Таълим / Китобга муҳаббат болаликдан бошланади

Китобга муҳаббат болаликдан бошланади

Инсон учун дунёда китобдан яхши дўст ва сирдош бўлмайди. Китоб туфайли буюк аждодларимиз яратган маънавий бойликлар бугунги кунгача юртимизга, элимизга хизмат қилаётганлиги барчамизга аён. Шундай экан, каттаю кичик мутолаа маданиятини ўзлаштириши лозим.  

Термиз туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ижодий учрашув ҳам “Мутолаа маданияти” деб номланди. Унда ўндан ортиқ шеърий китоблар муаллифи, севимли шоиримиз Болта Ёриев китобхонлик маданияти, ўқувчи ёшларга қандай китобларни ўқиш кераклиги ҳақида  тавсияларини  баён этди. Шунингдек, китобга меҳр болаликдан шаклланиб боришини таъкидлади. Бугун кўпчилик ёшлар китоб ўқишдан ҳам кўра интернет манбаларидан кенг фойдаланишмоқда. Ҳар кимнинг ўз хоҳиши бор. Бироқ китобнинг ўрни алоҳида, бадиий асарлар билан ошно тутинган кишининг дунёқараши бошқаларникидан ажралиб туради. Нотиқ шу ҳақдаги фикрларини айтиб, йиғилганларни кўпроқ китоб ўқишга даъват этди. Шундан сўнг, шоир Б. Ёриев Ватан, муҳаббат, садоқат, ишонч, жасорат ва меҳнатсеварлик ҳақидаги шеърларидан намуналар ўқиди.

Тадбирда иштирок этган “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси девон раҳбари С. Абдураимов, “Маънавият гулшани” газетаси мухбири Н. Муҳаммадиевлар бугунги ёшларнинг илм олиши, китобхонлиги борасида  давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва яратилаётган шароит ҳақида атрофлича сўз юритди. Қизиқарли ва самимий мулоқот учун мактаб маъмурияти ижодкорларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Учрашув мактаб ўқувчиларида бир олам таассурот уйғотди. Йиғилганлар ана шундай адабий ва ижодий учрашувларни тез-тез ўтказиб туриш лозимлигини таъкидладилар.

Озода ЧОРИЕВА, мактаб ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan