Бош саҳифа / Адабиёт / Китоб завқи

Китоб завқи

Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий қисм ва унинг муассасалари миқёсида «Энг яхши ёш китобхон» кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланиб бормоқда.

Мазкур танлов Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича ўтказилиб келинмокда.

Яқинда Қарши шаҳрида округ танлови миқёсида бўлиб ҳарбий қисмларда ўтказилган беллашувларда ғолибликни қўлга киритган 20 нафар ҳарбий хизматчи ўзаро билимини синовдан ўтказди. Унда Термиз шаҳридаги Н-қисм ҳарбий хизматчиси Беҳзод Муродов фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Китобхонлик беллашувининг финал босқичига жиддий ҳозирлик кўрган Беҳзод танловнинг республика босқичида ҳам яхши иштирок этиб қайтди.

— Китобга меҳрни, мутолаа завқини туйишни менга биринчи устозим Н.Қаҳҳорова тортиқ этганлар, — дейди Беҳзод Муродов ўтган кўрик-танловда. — Бугунги кунга қадар 200 дан ортиқ бадиий ва илмий китобларни мутолаа қилдим. Кейинги йилги танловга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаб юбордим. Кўп ўқиш, яхши китобхон бўлишга эса танловларда қатнашиш учун эмас, ўз интеллектуал салоҳиятимни янада ошириш учун интиламан.

Алишер АБДИЕВ, ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE