Бош саҳифа / Адабиёт / Китоб ўқишни бугундан бошлайлик

Китоб ўқишни бугундан бошлайлик

Қумқўрғон нефт ва газ касб-ҳунар коллежида уюшмаган ёшлар билан биргаликда 9-, 11-, 13-умумтаълим мактабларининг китобхон ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирокида тадбир бўлди. Унда “Мен севган адиб”, “Мен севган асар” тақдимоти шартлари бўйича ўқувчиларнинг китобга бўлган муҳаббати қай даражада эканлиги синовдан ўтказилди. Айниқса, нефт ва газ касб-ҳунар коллежи талабаси Муниса Абдураимованинг Жек Лондон асарларини мароқ билан тасвирлаб бериши томошабинларни ҳам бефарқ қолдирмади. Китобхон бу қиз қайси асар ҳақида гапирмасин қаҳрамонлар характерини тавсифлашда маҳоратли эканлигини кўрсатди ва мутлақ ғолиб деб топилди.

Шоҳруҳмирзо МАМАДИЕВ,
Республика маънавият
ва маърифат маркази
Қумқўрғон туман
бўлинмаси раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги китоблар тақдимоти

Илк бор ўтказилаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва Республика маънавият …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan