Бош саҳифа / Таълим / «Китоб – офтоб»

«Китоб – офтоб»

Инсоннинг маънавий оламини бойитиш, дунёқарашини кенгайтиришда китобдан ўтадиган восита топилмаса керак. Уларни ёшликдан китобга ошно руҳида тарбиялаш лозим.

Шу нуқтаи назардан Қумқўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабида ҳам “Китоб — офтоб” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар 4 гуруҳга бўлиниб, ўзлари мутолаа қилган адабиётлар бўйича билим ва мушоҳадаларини намойиш этишди. Беллашувда китобларнинг аҳамияти, асарлардаги қаҳрамонларни жонлантириш орқали бошқа ўқувчиларнинг диққатини ошириш ҳамда бадиий асарлар асосида саҳна кўриниши, ким кўп асар ўқиган тарзида баҳру-байт каби шартларда куч синашган ёшлар орасидан, айниқса, 11-а синф ўқувчилари томонидан Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” асарининг саҳнада жонли ижро этилиши барчани қойил қолдирди. Ўқувчилар асар моҳиятини шунчалик қаҳрамонлар талқинида очиб бергани таҳсинга сазовор, албатта. Тадбир сўнгида эса ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Бу каби китобхонлик байрамлари нафақат юқори синф ўқувчилари, балки эндигина мактабга қадам қўйган жажжилар учун ҳам ибратли ва ўрнак оларли бўлса, ёш авлоднинг замон талаблари даражасида таълим олишида муносиб замин яратилади.

Феруза ҚУРБОНОВА,
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ижодий ёндошаман

Мактаб улуғ даргоҳ. Ҳар бир ота-она фарзандларини мактабга топшириб, келажакда Ватаннинг муносиб ворислари бўлиб етишишини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan