Бош саҳифа / Адабиёт / Китоб офтоб

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Мактабимизда бу борада турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ўқувчиларимиз китобхонлик танловларида фаол иштирок этишаяпти.

Яқинда ҳомийлар томонидан мактабимиз кутубхонасига китоблар совға қилинди. Собиқ ўқувчимиз, захирадаги зобит Хушбоқ Бобомуродов ўзи ўқиган, йиққан китобларидан анчасини мактабдошларига совға қилди. Ўқувчиларнинг кўпчилиги ҳарбий бўлишга қизиқиши табиий. Ёшлар ҳарбий бўлиш учун фақат жисмоний машқлар эмас, балки кўплаб китобларни ўқиш лозимлигини англаб етишди. Бу ташрифдан жуда хурсанд бўлишди.

Мактабимизнинг яна бир собиқ ўқувчиси, ҳозирги кунда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Райҳон Раҳимованинг мактабимизга ташрифи янада қувончли бўлди. У ўқувчилар билан жуда қизиқарли суҳбат олиб борди. Ёшларнинг яхши инсон бўлиб етишишида китобнинг аҳамияти катта эканлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтирди. Воҳадошимиз, ёзувчи Тоғай Мурод асарларининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни беқиёс эканлигини айтиб, адиб асарларини кутубхонага совға қилди.

Шунингдек, мактабда ўтказилган китоб ярмаркасида ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам мактаб кутубхонаси учун китоблар совға қилишди. Мактаб ўқувчилари бундай туҳфадан миннатдор бўлишди.

Гавҳар АРТИҚОВА,

Шўрчи туманидаги

42-мактабнинг она

тили ва адабиёт

фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE