Бош саҳифа / Таълим / Китоб – мўжизага чорлайди

Китоб – мўжизага чорлайди

Китобхонлик, илму маърифат масаласи барча давр ва замонлар учун бирдек долзарб бўлиб келган. Китобга меҳр қўйган инсон борки, фитратида ёвузлик, жаҳолат бўлмайди. Шууримиз, қалбларимиз илмнинг зиёсидан мунаввар бўлиб, умр сарҳадларини зийнатлайди. Илмдан нурланган қалблар эзгуликка мойил бўлади.

Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Жумладан, тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг жорий қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ушбу ташаббус доирасида куни-кеча вилоят кўзи ожизлар жамияти кутубхонаси Шеробод туман филиалида “Китоб – мўъжизага чорлайди” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда 3-мактаб ўқувчилари, “Зукко китобхон” клубининг фаол аъзолари Г.Нормуродова, Н. Нормуродовалар ўзлари ўқиган асар воқеалари ва мазмуни ҳақида фикр-мулоҳазаларини тенгдошлари билан ўртоқлашдилар.

 Тадбирда кўзи ожизлар кутубхонаси мудири А. Қурбонов ҳамда кутубхона ходими У. Норова ушбу ташаббуснинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

Х. ХЎЖАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan