Бош саҳифа / Адабиёт / “Китоб менинг дўстим

“Китоб менинг дўстим

Ақл қалъаси бўлмиш китобнинг шахс камолотидаги ўрни беқиёсдир. Денов туманидаги 8-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, бадиий адабиётга бўлган меҳрини ўстириш мақсадида “Китоб менинг дўстим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Уни мактаб директори, халқ таълими аълочиси, халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати Ў. Асланов очиб, мутолаа маданияти, бадиий китоб ўқиш, ўқувчи маънавиятини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда юқори синф ўқувчилари Муҳайё Турдиева, Меҳрбону Обиджонова, Холида Хушмаматова, Гавҳар Жумаева, Севинч Норалиевалар китоб таърифи, мутолаа маданияти тўғрисида баҳс олиб боришди. Дарслик китоб- лар ҳамда ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиёти ҳақида мактаб кутубхоначиси София Бобомуродова қизиқарли маъруза қилиб, мавжуд китоблар ҳақида қисқа ва лўнда маълумотлар берди.

Қ. РУСТАМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan