Бош саҳифа / Маданият / Китоб-маънавият кўзгуси

Китоб-маънавият кўзгуси

Инсоният яратган кашфиётлар орасида энг ҳайратланарлиси, шубҳасиз, китоб бўлса ажаб эмас. Абдураҳмон Жомий “Китоб-менинг энг яхши устозим, ёлғиз қолганимда ишонган дўстим ва маслаҳатчим”деганида шубҳасиз ҳақ эди.

Ҳақиқатан ҳам, инсон камолотида китобнинг ўрни беқиёс.

“Ёшлар маркази”нинг Ахорот ресурс маркази фондида 7000 дан зиёд турли мавзудаги адабиётлар мавжуд. Шунинг 5000 га яқини электрон китоблардир.

Бугун ўқиш, ўқитиш ва таълимнинг ҳар хил шакллари ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Энди китобхон қандайдир ноёб китобларни излаб марказий шаҳарларга бориши шарт эмас.

Бу  муқаддас даргоҳ ёш авлод қалбига аждодларимизнинг эзгу ғояларини сингдиришда ва уларни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим тарбия ўчоғи ҳисобланади.

Катта денгизлар дарёлар ҳисобига, дарёлар жилғалар ҳисобига тўлиб тургани каби инсон ҳам ўз маънавиятини китоб орқали бойитиб боради.

Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов “Қайта яшаш насиб этса, ўқиган китобларимнинг ярмини ўқимаган бўлардим.”деган эди.

Бу китобхон савиясини шакллантиришда муҳим омилдир. Китоб ўқиш яхши, албатта. Аммо уни саралаб ўқиш учун китобхонларимизда эстетик дид ва савия, китобхонлик маданиятини шакллантиришимиз лозим.

Соҳибжамол
АБДУРАЙИМОВА,
“Ёшлар маркази”
Ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan