Китоб байрами

0
111

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Термиз шаҳридаги Бобур номли ижодкорлар боғида республика “Китоб байрами” ўтказилди.

мазкур китоб байрами вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлим ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, тасвирий санъат усталари, талабалар, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Китобхонлик байрамида сўз олганлар китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган эътибор халқимиз, хусусан, ёшларни етук билимли, юксак маънавиятли инсонлар сифатида камол топишларида муҳим омил бўлаётганлигини таъкидлашди.

— Китоб байрамига набираларим билан келдим, — дейди деновлик Ҳанифа Эшонқулова. — Набирам билан “Ёш китобхон” деб номланган танловда иштирок этиб, совринга китоб олдик. Бундай тадбирлар эса болажонларимизни китобларга янада яқинлаштиради, меҳрини оширади.

Икки кун давомида санъаткорлар ва ёш истеъдод соҳиблари томонидан дилтортар қўшиқлар янгради, шунингдек, вилоят қўғирчоқ театрининг “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли саҳнавий чиқишлари уюштирилди.

Тадбир доирасида ўтказилган танловлар ғолибларига ташкилотчиларнинг китоб жамланмаларидан иборат совғалари топширилди.

Сарвар ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг