Бош саҳифа / Жамият / Китоб – ақл малҳами

Китоб – ақл малҳами

Яқинда телеканаллардан бирида намойиш этилган “Муносабат” кўрса-тувида тўйларни ўтка-зиш, ихчамлаштириш, оилавий ажримлар ҳақида сўз борди.

Кўрсатув қатнашчиларининг фикрлари дилимда шундай фикр- ларнинг туғён уришига сабаб бўлди.

Инсонлар қалб гўзаллиги, иймони саломатлиги билан бир-биридан ажралиб туради. Иймонимиз саломат бўлиши учун болаларимизни ёшлигидан илмли, соғ- лом қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Иймон аслида ҳам Ватанни, ота-онани, китобни, гўзалликни севиш, кексаларни, устозларни ҳурмат қилиш, соғлиқ ва тинчликнинг қадрига етишдир. Иймони саломат бўлмаган йигит-қизлар оила, никоҳ муқаддаслигини қалбан ҳис қилмай, арзимаган жанжаллар оқибатида ажрашишмоқда.

Кунларнинг бирида, туманимизда икки бой қуда бўлди. Аммо, келин-куёвнинг арзимаган гап-сўзи туфайли жанжаллашиб, ажрашиб кетиши бўлажак қудаларни бир-бирига душман қилиб қўйди. Уларнинг оиласидан барака кетди. Чунки, улар бола тарбиясига эътиборсиз бўлиб, моддий бойликларини ҳамма нарсадан устун қўйган. Иймони соғлом бўлмаган хонадонда оилавий муҳит бузилиб, бола тарбияси четда қолган. Бундай оиладаги можаролар жамиятга салбий таъсир кўрсатиб, Ватан тараққиётига тўсиқ бўлади.

Яна бир воқеа. Маҳалламизда ўзига тўқ оилалардан бирининг соҳиби кўчада жанжал кўтарди. Эмишки, қизини камбағалроқ оиланинг ўғли севармиш, “Қизимга ўғлинг яқинлашса, ўша куни ўлади!”, деб бақириб, йигитнинг отасини тавбасига таянтирди. Орадан йиллар ўтиб, ўғил бошқа қизга уйланиб, фарзандли бўлди. Қиз ҳали ҳам отасиникида, совчи ҳам келмади. Лекин, иймони саломат бўлмаган ота ўз қизининг бахтига тўғаноқ бўлганини тушунармикан?

Танамиз хаста бўлса, соғайиш йўлларини излаймиз, дори-дармон ичамиз. Аммо, иймонимиз хасталигига эътиборсиз бўламиз. Иймон хасталигини даволовчи дори битта, бу ҳам бўлса китобдир. Ёшимиздан қатъий назар китоб ўқиб, иймонимизни бутун сақлайлик.

Нишон ЭШМИРЗАЕВ,
Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan