Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Кира бозордан фойда излаб…

Кира бозордан фойда излаб…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда инвестиция киритмоқчи бўлган чет эллик инвесторларга валюта сиёсати борасида кескин бурилиш қилган ҳужжат бўлди.

Эндиликда фуқароларимиз банкларга бориб, эркин валюта олди-сотдисини бемалол амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Шундай бўлса-да, айрим енгил даромад ортидан қувадиган кимсалар қонунга хилоф равишда хорижий валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб юргани сир эмас. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 76 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, шундан 12 та ҳолат учун жиноят ишлари қўзғатилган ва 64 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар олиб борилган. Қонунбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 44,3 минг АҚШ доллари, 322,5 минг Россия рубли ва 355,0 миллион сўм далилий ашё сифатида олинган.

“Ангор келажаги” савдо комплекси ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Жавлонов (исм-фамилияси ўзгартирилган) қонунга хилоф равишда чет эл валютасини сотиш ва олиш билан шуғулланаётган харидорга 7000 АҚШ долларини 57,0 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ундан 7350 АҚШ доллари, 92 300 Россия рубли ва 367,0 минг сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо тайинланди.

Қ. ИЗЗАЕВ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи
А. ҚОРАХОНОВ,
департаментнинг Ангор туман бўлими инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan