Бош саҳифа / Жамият / Кимёвий модданинг салбий оқибати

Кимёвий модданинг салбий оқибати

Қурилиш материаллари ҳамда тупроқдан ажралаётган бирикмалар ҳам тоза ҳавомизни ифлослантиради. Масалан, тупроқдан радон ажралиб чиқади.

Радон билан таъсирланишнинг 78 фоизи қурилиш майдони ва қурилиш материалига тўғри келади. Ҳаводаги радон миқдори 13-14 фоизни, сувда эса унинг миқдори 4-4,5 фоизни, ёнаётган табиий газда 4 фоизни ташкил этади.

Полимер материалларнинг эскириши, ёниш натижасида газ плиталарида ҳосил бўладиган қурумлар бош оғришига олиб келади. Тамаки тутуни инсон организмига ёмон таъсир қилади. Никотин қисқа вақтда бош мияга етиб боради, инсон нерв системасига таъсир ўтказади. Гемоглабиндан кислородни чиқариб ташлайди.

Ис гази эса ҳавфли бирикма бўлиб, ундан заҳарланиш натижасида қонимиз ранги қоп-қора тусга киради. Кислороднинг айланиши тўлиқ тўхтайди, оқсил синтез бўлиши камаяди.

Полни ювишда фойдаланиладиган компонентлар организмга кучли таъсир қилади. Хлор, карбонат ангидрид гази, азотнинг турли бирикмалари, ацетон, турли бўёқлар, кир ювиш воситалари, ки- йимларни тозаловчи ва идишларни ювиш воситалари, уй-рўзғор буюмларидаги юза фаол кимё- вий моддалар ҳисобланади. Хушбўй ҳидли ҳаво тозалагичлар кучли аллергенлардир. Ювувчи воситалар таркибида этиленгликол ҳамда бош қа кимёвий бирикмалар, заҳарловчи ҳусусиятларни келтириб чиқарадиган моддалар бор.

Бу моддалар полифосфатларни ушлайди. Улар соғлиққа ёмон таъсир этиб қолмасдан, экологияни ҳам бузади. Менделеев жадвалидаги деярли барча оғир металлар оқсилни чўктиради ва у оқсилни бужмайтириб ташлайди. Бу металларга қўрғошин, қалай, мис ва бошқалар киради. Ҳўл мева, гўштларни газетага ўраш тавсия қилинмайди. Табиий маъданли Ўринбулоқ ҳамда Омонхона сувини пластмасса идишда сақлагандан кўра, шиша идишларга солинса ўз шифобахшлик хусусиятини узоқ сақлайди.

Шавкат ЭРМАТОВ,
ТерДУ кимё ва технология
факультети ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan