Бош саҳифа / Жамият / Кимё ва ҳаёт

Кимё ва ҳаёт

Инсон ҳаётида кимё фанининг аҳамияти катта. Негаки, кундалик турмушда фойдаланадиган буюмларимиз таркибида, киядиган кийимимизда, ҳатто, истеъмол қиладиган таомларимизда ҳам кимёвий элементларнинг қайсидир унсури мужассам.

Буни биргина ош тузи мисолида ҳам кўриш мумкин. Инсон организми учун ош тузи зарур. Таом тайёрлашда, албатта, ош тузидан фойдаланамиз. Камдан кам инсонгина усиз таом тановул қилиши мумкин. У ҳам бўлса, парҳездаги кишилар. Деярли ҳамма таомлар таркибида ош тузи мавжуд. Унинг асосини эса натрий, хлор каби кимёвий элементлар ташкил этади. Одатда инсон бир кун давомида 2300 миллиграмм-гача натрийга эҳтиёж сезар экан. Аммо биз ишлатадиган ёдланган ош тузининг бир чой қошиғи таркибида 2 325 миллиграмм натрий бор. Бу инсон учун зарур бўладиган бир суткалик миқдордан ҳам  кўп деганидир.

Бундан ташқари,    натрий ишлов берилган озиқ-овқатлар ва ярим тайёр маҳсулотлар таркибида ҳам учрайди. Ушбу элемент қон айланиши ва қон босимини бошқаришга, асаблар ва мушаклар орасидаги узвий алоқани таъминлашга хизмат қилади. Ош тузининг иккинчи элементи бўлган хлор эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Танада бу элементлар миқдори ортиб кетса, юрак, мия ва томирларга бўлган оғирлик ошади. Натижада қон босимининг ошиб кетиши кузатилади. Шўр овқатларни кўп ейиш суякларни мўрт қилиб қўйиши, тишларнинг ҳам ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Баъзи одамлар арзимаган  нарса учун ҳам жаҳл қилаверади. Мутахассисларнинг айтишича, инсондаги бу ҳолат ҳам организмдаги туз миқдорининг кўпайиб кетганлигидан далолат берар экан.

Бу биргина элементнинг инсон ҳаётида тутган ўрни холос. Фанда эса кўплаб кимёвий унсурлар аниқланган ва уларнинг барчаси ҳаётнинг қайсидир жабҳасида фойдали.

Дилшода АБДУРАҲМОНОВА,
Термиз тиббиёт коллежи ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE