Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Музработ туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда ўқувчиларнинг спорт бўйича маҳорати синовдан ўтказилди.

Ёшларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган спорт эстафеталарида ғолиблар медал ва совғалар билан тақдирландилар.

Худди шундай қувноқ старт мусобақалари Миллий гвардия ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Бойсун туманида ҳам ўтказилди.