Бош саҳифа / Таълим / Кичкинтойларнинг севимли жойи

Кичкинтойларнинг севимли жойи

Санобар Қиёмованинг мудира бўлиб ишлаётганига 19 йил бўлди. У ҳозирда Термиз шаҳри “Алпомиш” маҳалласидаги 16-мактабгача таълим-тарбия муассасасига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Опанинг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги туфайли кичкинтойлар маскани шаҳардагина эмас, вилоятда ҳам ибратли муассасалардан ҳисобланади. Унда кинкинтойларнинг яйраб ўсишлари, турли ўйин ва машғулотлар ўтказишлари учун барча шароит яратилган.

Муассасада 350 нафар болакай 14 гуруҳга бўлиб тарбияланмоқда. Уларга 22 нафар мураббия таълим-тарбия беради. Аксари ўз ишини яхши биладиган, кичкинтойларга меҳрибон тарбиячилар. Айниқса, Шаҳрибону Жумаева, Малика Абдуллаева, Умида Исмоилова, ҳалима Тошмуродова, Нурбиби Қорабоева, Дилафрўз Шониёзова, Нодира Аҳмедова каби мураббиялар фаолиятидан муассаса маъмурияти ҳам, ота-оналар ҳам мамнун.

Мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини янада яхшилаш чораларини кўрмоқда.

Унинг биносини тўла таъмирдан чиқариш учун шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан маблағ ажратди. Режага кўра, таъмирлаш ишлари шу йилнинг охиригача ниҳоясига етиши керак.

Ота-оналар тили билан айтганда, боғчада турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Байрамлар, шонли саналар, касб кунлари муносабати билан болалар ўйинлари, мусобақалар, концертлар ташкил этилаяпти. Кичкинтойларнинг болалар қўғирчоқ театрига, “Болажон” истироҳат боғига боришлари ташкил этилмоқда. Шунинг учун бу ер кичкинтойларнинг иккинчи уйи, севимли жойига айланган.

Икром Амирқулов

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan