Кибертерроризм нима?

0
70

Бугунги кунни ахборот технологиялари, хусусан, интернетсиз тасаввур этиб бўлмайди. Кишиларнинг дунёдан доимо бохабар бўлиб бориши эътиборга молик. Бироқ бугунги глобаллашув шароитида “Ким ахборотни эгалласа, дунёни ҳам эгаллайди”, деган ғоя тобора ижтимоий воқеликка айланиб борар экан, бу ақида қора кучларнинг тегирмонига сув қуяётганлиги ҳам бор гап.

Кибертерроризм, яъни электрон усул, халқаро интернет тармоғи орқали амалга оширилаётган террористик жиноятлар фикримизга тасдиқдир.

Кибертерроризмнинг ўсишига оид таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, унинг инсониятга нисбатан солаётган таҳдиди кун сайин, соат сайин ортиб бормоқда. Дейлик, бугун энг чекка ҳудудларга ҳам компьютер кириб бораяпти, интернет тармоғи истеъмолини яратиш ҳукмронлиги учун давлатлар ўртасида кучли рақобат ортиб бормоқда.

Кибертерроризмнинг шиддат билан ўсиб боришининг асосий сабабларидан бири қора кучлар учун у қурол-яроғ ёрдамида амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатларидан арзонга тушди. Интернетнинг тезкорлиги, тежамкорлиги ва очиқлиги, назорат сустлиги ёки бўлмаслиги, чегара билмаслиги, ҳамфикр- ларни тўплаш мумкинлиги, асл манбани излаб топиш имконсизлиги кибертерроризмга кенг йўл очди.

Терроризмнинг бу тури ҳар қандай маълумотни олиш учун компьютер ичига ёрибкириш, тармоқ ичидаги ёки тизимдаги маълумотларни ўғирлаш ва ўзлаштириб олиш, йирик ташкилотлар ёки жисмоний шахслар шахсий компьютерларига хавфли вируслар жўнатиб, электрон усулда маблағ талаб қилиш, бутун дунё давлатларидаги кўпчилик учун ёпиқ деб англаниб келинган ташкилотлар компьютерларига ноқонуний уланиш имконияти мавжудлиги, тармоқларнинг яшовчанлиги каби ҳолатларни кибер­терроризмнинг ишлаш механизми сифатида кўрсатишимиз мумкин.

Маълумотларга қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошиб кетган. Интернетнинг яхши кунлар оғушида яшашга интилувчи кишиларга ёрдами ҳам беқиёс, бироқ электрон дунё кибертерроризмга, турли сиёсий кучлар, террористик-экстремистик ташвиқотлар ва ғояларни тарғиб қилувчи, ҳар хил жиноий тўдаларнинг фаолиятларини амалга оширишларига ва ўз қарашларини оммага тар- ғиб қилишларига ҳам кўмаклашмоқда.

Халқаро кибертерроризм тарафдорлари интернет оламида ўзларининг мафкуравий майдонларини яратиб, кенг қамровли ахборотлашган террор “Муқаддас уруш”, “Электрон-жиҳод”ни олиб бораётганликлари, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги таҳдид, янги муаммолар қилаётганликлари — айни пайтда ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини юзага келтириб чиқармоқда.

Ёт кучлар шундоққина ёнимизда, қўл телефонимизда, ноутбукимизда, болаларимиз компьютерида ўз фурсатини кутиб, пойлаб ётган бўлса ажаб эмас. Лоқайдлик, ҳушёрликдан воз кечиш, ўзликни унутиш доимо тинчлик ва тараққиёт илдизига болта уриб келган.

Акбар ТЕМУРОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг