Бош саҳифа / Жамият / Кенгаш раислари сайланди

Кенгаш раислари сайланди

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг жойларда йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилотнинг ҳудудий Кенгаши раисини сайлаш масаласи ўрин олган.

Мазкур нуфузли ташкилотнинг Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой, Шўрчи, ҳамда Қум- қўрғон туман Кенгашларига ҳам раислар сайланди. Ушбу масъулиятли лавозим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5  июлдаги “Ўшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича биринчи ўринбосарга тенглаштирилган.

Мазкур йиғилишларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сариосиё туман Кенгаши раислигига Зафар Жалолов, Узун туман Кенгашига Дилмурод Хушбоқов, Денов туман Кенгашига Муҳриддин Нормуродов, Олтинсой туман Кенгашига Аслиддин Хуррамов, Шўрчи туман Кенгашига Нуриддин Дадахонов, Қумқўрғон туман Кенгашига Жўрабек Бобоевлар сайланди.

Йиғилишларда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Одилжон Таджиевлар иштирок этиб, янги тайинланган Кенгаш раислари ва ёшларимиз олдида турган муҳим вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan