Бош саҳифа / Жамият / Кенгаш конференцияси

Кенгаш конференцияси

Термиз шаҳрида вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши конференцияси ўтказилди. Унда  вилоят ҳокими Э. Турдимов қатнашди ва маъруза қилди.

Илғор фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ердан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари ва экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда айниқса, фермерлик ҳаракатини етакчи кучга айлантириш юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Бугун вилоятда 9346 та фермер хўжалиги фаолият юритаяпти. Уларнинг 2,1 мингтаси кўп тармоқлидир. 275 та деҳқон хўжалиги 107,4 гектар заминда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираяпти. 377,9 минг нафар  оилага  43,4 минг гектар томорқа ажратилган. Деҳқон  ва  томорқа хўжаликларида полиз, мева-сабзавот ва бошқа зироатлар етиштириш кенг йўлга қўйилган. Иссиқхоналар қишин-ёзин бозорлар тўкинлигини таъминлаб, оилаларга қўшимча даромад келтираётир. Бу ҳақда конференцияда таъкидлаб ўтилди.

Вилоят туманларидан 285 нафар вакил иштирок этган конференцияда республика фермер Кенгаши вилоят бўлими вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта тузилди.

— Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига бир қатор ҳуқуқлар берилгани кўнгилдаги иш бўлди, — дейди Олтинсой туманидаги “Янги турмуш”  фермер хўжалиги раҳбари, туман фермерлар Кенгаши раиси Аҳмад Мажидов. — Кенгаш нафақат фермерлар, балки деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган ташкилотга айланади. Вилоят, туман кенгаш раислари тегишлилиги бўйича вилоят ва туман ҳокимларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланиб, мақоми уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилди.

Анжуманда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, кенгаш раёсати ва тафтиш комиссияси сайланди.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE