Бош саҳифа / Адабиёт / Келмадингиз

Келмадингиз

Онам Ойрўзи Худойберди қизи хотирасига

Дарахтлар бош эгди, ранги сарғайиб,
Супада ўрнингиз қолди мунғайиб,
Кўклам яна келди юзларин ювиб,
Сизчи келмадингиз, жонкуяр онам!

Дунём кетганини англамабман ҳеч
Жойингиз билинар ҳар он, эрта-кеч.
Кўргим келди сизни оқарганда соч,
Сизчи келмадингиз, меҳрибон онам!

Ҳовлида изингиз топсайдим қани,
Кўзларимга суртиб, ўпсайдим қани.
Ҳар кеча бош қўйиб ётсайдим қани,
Сизчи келмадингиз, офтобим онам!

Кеча тушлар кўрдим: Чаман боғларда
Суйиб эркалайсиз ёшлик чоғларда.
Доим ёнимдасиз, ҳар дам ёдимда…
Сизчи келмадингиз, мунисим онам!

Ўрол АБРАЕВ,
Қумқўрғон тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўқиган ўқдан ошар

Мутолаадан тўхтамаган одам фикрлашдан тўхтамайди. Фикрлайдиган одамнинг мағзи бўлиқ, маънавияти юксак бўлади. Ҳа, китоблар бизни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan