Бош саҳифа / Жамият / “Келажак сари” маҳалласидаги йўллар таъмирланмоқда

“Келажак сари” маҳалласидаги йўллар таъмирланмоқда

Шароити оғир ҳудудлар борлигидан кўз юмолмаймиз. Бундай ҳудудларни имкон қадар шароитни яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга киришиш билангина масалага ечим топиш мумкин. Вилоят ҳокими Т.Боболов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят прокурори С.Турдиевларнинг кўздан кечирган навбатдаги манзили Сариосиё туманидаги шароити оғир ҳудудлардан бири бўлган “Келажак сари” маҳалласи бўлди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.  

Маҳаллада 5625 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда яшовчи фуқароларнинг 19 нафари “Темир дафтар”, 15 нафари “Аёллар дафтари” ва 103 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Учрашув чоғида эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида маҳалла ички йўлларини таъмирлаш, сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, яроқсиз ёғоч устунларни темир-бетон устунларга алмаштириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Йўлларни тошлашга шу куннинг ўзидаёқ ишга киришилди. Қолган муаммоларни 1 ой муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan