Келажак бунёдкорлари

0
78

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилганлигига 1 йил тўлди. Қисқа давр оралиғида бу тузилма юртимиз ёшларининг таянчи ва суян-чига айланишга ҳаракат қилмоқда.

Янги лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ташкил этиб, янгидан-янги истеъдодларни кашф этишга муяссар бўлаётир.

Айни жиҳатлар ҳақида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда ҳам яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар-ходимлари, илм-фан фидойилари, турли соҳаларда ўз истеъдоди ва меҳнати билан эътибор қозонган иқтидорли ёш авлод вакиллари иштирок этган тадбирда бир йил давомида эришилган марралар эътироф этилди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш лозимлиги билдирилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят ҳокимига бевосита мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олишди. Муаммоларига ечим топишди.

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида ўз иқтидори, меҳнати, салоҳияти, ватанпарварлиги, фидойилиги билан ҳурмат қозонган ёш авлод вакилларини муносиб рағбатлантириш учун “Мард ўғлон” мукофоти таъсис этилган эди. Шунга кўра, воҳамиздан бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда вилоят ИИБ ЁХБ ходими Санжар Тўхташевларга “Мард ўғлон” орденини вилоят ҳокими Э.Турдимов тантанали равишда топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан турли йўналишларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйган вилоят ва туман ташкилотларига “Энг яхши ҳамкор ташкилот” номинацияси бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Сарвар ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг