Бош саҳифа / Жамият / Келажак бугунимизда мужассам

Келажак бугунимизда мужассам

Бугун айрим моддий манфаатларимиз маънавий дунёмизни тўсиб қўйганлиги рост. Айни чоғда маънавий қиёфамиз, руҳиятимизга боғлиқ ҳақиқатга эмас, моддий эҳтиёжларимиз ҳақида кўпроқ қайғура бошладик. Худди шундай, фарзандларимиз тарбиясида ҳам бор эътиборни, уларнинг моддий таъминоти масаласига қарата бошладик.

Фарзандларимиз бошқалардан кам бўлмаслиги биз учун энг муҳим масалага айланиб, улар тарбияси ҳақида қайғурмай қўйдик. Уларни боқиб, вояга етказсак бўлди, улғайгач, йўлини ўзи топиб олади, деган ёлғон тушунчага асосланиб яшай бошладик. Фарзандимиз бошқаларнинг фарзандидан олғирроқ, кучлироқ чиқса, дейлик, бошқа болаларнинг қўлидаги нарсаларни тортиб ола бошласа, суюндик: менинг фарзандим келажакда ҳаммадан зўр бўлади, деб. Алал-оқибат бу хатоларимиз бизни келажакда боши берк кўчага киритиб қўйди. Бир вақтлар ўртоқларининг қўлидан ўйинчоқларини тортиб олиб юрган фарзандларимиз, улғайгач, каттароқ жиноятларга қўл ура бошлади. Ўзимиздан ўтгани номаълум, бу бола кимга ўхшади, кимга тортди, дея асосий айбдор бўлганимиз ҳолда айбни бош- қалардан қидира бошладик. Яна бир ҳақиқат, болаларимизга бераётган луқманинг ҳалол, ҳаромлигининг фарқига бормай қўйдик. Натижада, бундай оилаларда болаларнинг ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилмай, барчага бирдек бемеҳр ва оқибатсиз бўлиб улғайганининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Мени ачинтирадиган жиҳати, баъзи оилалардаги болаларнинг тарбиясизлиги эмас, ундан ҳам муҳимроғи, кўпчилик  ота-оналарнинг ўзлари  тарбияга муҳтожлигидир.

Бола-да, нима деяётганини фаҳмламайди. Бу каби тарбияси оғир болаларга тарбиячи томонидан гап уқтирилган вақтда буни тушунмаган ота-оналар томонидан, ”Нега бизнинг боламизни ортиқча тергаяпсан”, деган дашномларни эшитишга тўғри келади. Фикрингизни эшитишни ҳам хоҳлашмасдан, “Сиз болага қаранг, тарбиясини менга қўйиб беринг!”, дейдиганлари ҳам топилади. Бунисига нима дейсиз?

Динара АБДУЛЛАЕВА,
Термиз шаҳридаги 24-МТМ  мудираси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE