Бош саҳифа / Таълим / Келажак бугундан бошланади

Келажак бугундан бошланади

Бўлажак ёш ўқитувчи  олий даргоҳда тўрт йил ўқиб ўрганганларини амалиётга татбиқ этишга тайёрми,  деган табиий савол туғилади.

Дарҳақиқат, давлат таълим стандартларида талабанинг педагогик амалиётни ўташи кўзда тутилган. Шу мақсадда ҳар бир услубчи-ўқитувчининг йиллик юкламасига етарлича вақт ажратилган.

Олийгоҳимизда талабаларимизни диплом олди педагогик амалиётни ўташи олдидан амалиёт иш режаси ва дастури билан пухта таништириб чиқилди. Бундан ташқари, уларга педагогика-психология ва методика фанларига оид маърузалар қилиниб, адабиётлар ва кўргазмали қуроллар намойиши ҳам ташкил этилганлигини ҳам айтиб ўтишни жоиз, деб биламан.

Шу кунларда физика-математика факультетининг математика бўлими битирувчи талабалари Термиз шаҳридаги ўрта мактабларда амалиёт ўташмоқда. Уларга тажрибали ўқитувчилардан Э. Тўраев, А. Турсунов, О. Ниёзова, Б. Эгамов, Б. Мирзамуродов, Ж. Холияров, Ҳ. Тўраев, М. Ортиқов, У. Бобомуродов, Ў. Айтугановлар раҳбарлик қилмоқда. Хусусан, математика бўлимининг бир гуруҳ талабалари шаҳардаги 4-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида педагогик амалиёт ўташмоқда. Амалиёт давомида талабаларнинг ютуқлари таҳлил қилиниб, хато-камчиликлари кўрсатилиб, маслаҳатлар берилди.

— Биз, — дейди мактаб директори Ш. Арипова, — боланинг шахс бўлиб камолга етишишида масъулмиз. Шу боис бор куч-ғайратимизни аямай ҳам тарбия, ҳам илм бериш йўлида жонбозлик кўрсатишимиз керак.

Иштиёқ билан бошланган амалиёт қанчадан-қанча иш ҳужжатларини, буклетлар, тарқатма материаллар тайёрлаш, амалий машғулотларни ташкил этиш ва уларни таҳлил қилиб одилона баҳолаш, кўрсатмалар, маслаҳатлар бериш каби кўплаб ишлар амалга оширилди.

Барча ютуқларнинг асосида ҳаракат, ишга масъулият билан ёндашиш, тинимсиз меҳнат ётади. Шунинг учун ҳам “ҳаракатга барокат”, дейди доно халқимиз. Ўзларининг қимматли вақтларини аямасдан амалиётчиларимизга кўрсатма ва маслаҳатлар берган мактабнинг тажрибали ўқитувчилари Ч. Ачилдиева, А. Абдуллаев, Г. Хуррамова, Ш. Раимқулова, Н. Даутова, М. Бобоевалардан талабаларимиз миннатдор.

Бизнинг вазифамиз  Ватанимизнинг порлоқ келажагини таъминловчи баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдан иборатдир.

Ҳайдар ТЎРАЕВ,
ТерДУ доценти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида нима гап?

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 20 мартда қабул қилинган 5 та муҳим ташаббус лойиҳаси бугунги кунда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan