Бош саҳифа / Таълим / Келажак бугундан бошланади

Келажак бугундан бошланади

ёки таълимдаги халқаро дастурдан хабарингиз борми?

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”, 2017 йил 16 июнда Юртбошимиз Тошкент шаҳри Учтепа туманига ташрифи чоғидаги ташаббуслари кенг жамоатчилик ва ота-оналар томонидан юксак баҳоланди. Унга кўра, Ўзбекистонда таълим сифатини халқаро баҳолаш дастурлари ёрдамида аниқлаш ва қиёслашга асосланган тизим шакллантирилмоқда.

Маълумки, дунёда таълим сифати, савияси ва даражасини аниқлаб берувчи PISA-15 ёшли ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлардан саводхонлик даражасини баҳолайди. PIRLS– бошланғич -4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш, TIMSS4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолашга мўлжалланган. TALI Sраҳбар ва педагог кадрларнинг мактабда ўқитиш ва таълим беришдаги сифати ва самарадорлик мезонини белгилайди. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарори қабул қилинди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошида “Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази” ташкил этилди. Бунинг амалий ифодаси таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўртасида ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастурда (Agreement for participation programme for international student assessment – PISA -2021) иштирок этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Шу ўринда савол туғилади. Анъанавий таълимимиздан фарқли ўлароқ, бу янгиликнинг қандай ютуқлари бор? PISA тадқиқотларига ўқувчиларни тайёрлашда биз, ўқитувчилар нималарга эътибор беришимиз керак? Дастурнинг ўзига хослиги нимада? Бу тадқиқотлардан кўзланган мақсад нима? PISA тадқиқотлари шунчалик аҳамиятли экан, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам огоҳлантириладими? Халқаро дас тур ва таълимдаги янгиликликлар хусусида мутахассислар фикри билан қизиқдим.

Сурайё ҚОДИРОВА-ТерДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси

— Бу ҳақда “Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар дастури-қўлланма”да аниқ баён этилган. PISA ўқувчиларнинг мактаб даврида орттирган билим ва кўникмаларини аниқлашга мўлжаллланган баҳолаш дастури. Масалан, глобал аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда ўқувчининг фикр-мулоҳазалари,улар берган таклиф ва ечимларни баҳолайди. PISA ҳеч қандай ўқув дастурини белгиламайди ёки тарғиб қилмайди, умумий эътироф этишни тақозо этмайди. Иштирокчи мамлакатлар экспертлари ва иқтисодчиларининг фикрича, ўқувчиларда табиий фанлардан ўзлаштирилган билим ва кўникма даражалари шаклланиши, мустаҳкамланиши давлатларнинг келажакдаги муваффақияти учун муҳим қадам, ҳисобланади. Шунингдек, дастур 15 ёшли ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш бўйича ягона халқаро баҳолаш лойиҳаси ҳисобланади.

Ситора Ишонова, Шўрчи туманидаги 41-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

 — PISA тадқиқотида иштирок этувчи мактабларни танлаб олишда қатъий техник стандартлар қўлланади. Мактабларни танлаб олиш таълим сифати ва эришилган намуналар ҳамда тегишли нормаларга риоя қилганлигини тасдиқлайдиган қарор қабул қилиш жараёнига боғлиқ. Агар бирон-бир давлатнинг жавоб даражаси белгиланган чегарадан пастга тушса, бу ҳақда хабар қилинади.                

Раҳмат Маҳмудов, Бойсун туманидаги 52-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

— Кўплаб мамлакатларда PISA ёҳуд, федерал баҳолаш стратегияси ривожланишини айтишади. Миллий ўқув дастурларини PISA меъёрлари билан таққослаш, миллий стандартларни шакллантириш, унинг таълимга таъсири, миллий талабларга жавоб берувчи стандартларни белгилашга қаратилган. Бунда ўқувчилар билими компьютерга асосланган баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.        

Маъмура АВЛИЁҚУЛОВА, Музработ туманидаги 7-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

— PISA тадқиқотлари доирасида тест ўтказилишидан олдин ўқитувчилар, ўқувчилар (тестда иштирок этиш учун танлаб олинган) ҳамда уларнинг ота-оналарига бу ҳақда хабар берилиши зарур. Компьютерда тест ўтказиш учун мазкур таълим муассасаси компьютер ресурслари билан таниш бўлган, пароль ёрдамида тизимга кириш ва дастурни ишга тушириш кўринишида техник ёрдам кўрсата оладиган мутахассис иштироки талаб этилади.         

Сирожиддин Алимқулов, Ангор туманидаги 10мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

 — Тестни ўтказувчига мазкур ТМ ходимларидан ёрдамчилар керак бўлади. Булар орасида компьютерда тест топшириш жараёни бошланишида тизимга киришга кўмак берадиган ахборот коммуникация технологияси мутахассиси бўлиши зарур. Тест ўтказувчи ва унинг ёрдамчилари тизимга кириш ҳамда дастурий таъминотни ишга туширишни билишлари шарт. Махсус тайёргарликдан ўтмаган таълим муассасаси ходимларига тест жараёнини ўтказишга рухсат этилмайди.

Ситора ИШОНОВА: Ўқувчиларда ижодий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш ва мактаб таълимида олган билимларини ҳаётда қай даражада қўллай олиш қобилиятлари синовдан ўтказилади. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари ва билимларини оширишлари, дунёқараши, фикрлаш доираларини кенгайтиришлари лозим бўлади.

 Юқоридаги фикрлар таълимдаги бу тадқиқотлар ҳақидаги дастлабки ва умумий тасаввурлар деб ҳисобласак, ўринли бўлади. Ўзбекистондаги PISA халқаро тадқиқотлари тўлиқ ушбу қўлланма асосида ўтказилмайди. Чунки, 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган PISA тадқиқотларидаги техник талаблар ушбу қўлланмадаги талаблардан фарқ қилиши мумкин. Белгиланган лойиҳа бўйича халқаро пудратчиларининг расмий нашрлари эълон қилингандан сўнг аниқ талаблар ва кўрсатмалар тақдим этиб борилади. Яна шуки, халқаро дастур сифат ва самарадорлигини вақт кўрсатади.

Чори АҲМАТОВ,
Узун туманидаги 11-мактаб она тили
ва адабиёт фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олий таълимга эътибор

Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва туб бурилишлар амалга оширилаётган даврда ёшларнинг танлаган касби бўйича етук мутахассис …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE