Бош саҳифа / Жамият / Келажак бугундан бошланади

Келажак бугундан бошланади

Вилоят ҳокимлигида давлат ва жамоат  ташкилотлари вакиллари, корхона ва таълим муассасалари раҳбар-ходимлари, мутасаддилар иштирокида селектор бўлиб  ўтди.

Унда ёшлар, вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун воҳада яратилаётган шарт-шароитлар,  бу  борада  мутасадди  идоралар томонидан амалга оширилаётган  ишлар  танқидий – таҳлилий  руҳда  кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда ёшлар сиёсати қатъий назоратга олинган. Бироқ, айрим мутасадди ташкилот ва бошқармалар,  ота-оналар ва ўқитувчилар фарзандлари таълим-тарбиясига эътибор бермай, масъулиятни унутиб қўйишган.  Селекторда  вилоят  ҳокимлиги  томонидан  тузилган ишчи  гуруҳнинг  Жарқўрғон ва Шеробод туманлари ҳамда Термиз шаҳрида  бу  борадаги  ишларнинг  ўрганилиши жараёни  видеолавҳа тарзида намойиш  этилди.

Тадбирда  ёшлар,  вояга  етмаганларнинг  қонуний  манфаатларини таъминлаш, ватанпарварлик  руҳида тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида мутасадди бўлган бошқарма,  идора ва ташкилотлар зиммасидаги вазифаларга совуққонлик билан қараётганлиги айтиб ўтилди.

Хусусан,  вилоят халқ таълими бошқармаси  тизимидаги  “Баркамол авлод”  марказларининг ҳисоботларида 9 минг нафардан ортиқ тўгарак аъзолари борлиги қайд этилган. Ўтказилган ўрганишларга кўра,  аслида  тўгаракларда  аъзолиги қайд этилган ёшларнинг  ярми  ҳам  йўқлиги аёнлашди.  Мутасадди  бўлган  халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия  ва спорт, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг  ёлғон  ҳисоботлари, кўзбўямачилиги оқибатида ёшлар ўртасида  ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг сони камайишига эришилмаяпти. Мисол учун, вилоятда  2017 йил давомида 79 нафар вояга етмаган иштирокида 69 та жиноят содир этилган. Ёки бўлмаса, 1090 нафар ота-онага нисбатан фарзандлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар қўлланилган. Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида   таъсирчан   чоралар  кўриш  лозимлиги таъкидланди.  Ёшлар ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши мумкин бўлган барча муассасалар — кутубхона, спорт иншоотлари, марказлар, тўгараклар, музейлар ҳамда истироҳат боғлари шанба ва якшанба кунлари ҳам тўла қувватда ишлашлари шартлиги белгилаб қўйилди.

Умид  ҚУВВАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE