Бош саҳифа / Таълим / Келажак авлодга эътибор

Келажак авлодга эътибор

Ёшлар келажагимиз давомчиларидир. Шундай экан, ёш авлодга муносиб шароит яратиш, улар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш катталар-нинг зиммасига улкан масъ-улият ҳиссини юклайди.

Шу маънода, бугунги кунда юртимизда болалар боғчаларининг нуфузи мактабгача таълим муассасаси мақомига кўтарилганлиги, бола тарбиясида ушбу бўғиннинг нақадар муҳимлигидан далолатдир. Фарзандларимизнинг бахтли ҳаёт кечиришлари, келгусида Ватанга садоқатли инсонлар бўлиб вояга етишишида ушбу тизимнинг жамиятга қўшадиган салмоғи нечоғли улуғлигини англаш қийин эмас.

Инсонни орзулар улғайтиради. Бирон-бир мурғак жон йўқки, болалигида улуғ, ҳурматга сазовор инсон бўлишни ният қилмаган бўлса. Мактабгача таълим муассасаларида улғайиб, тарбия топаётган, таълимнинг илк йўналишларида сабоқ олиб, дунё ҳақида тасаввурга эга бўлаётган кичкинтойларнинг шарт-шароити билан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманидаги “Булоқча” номли 19-мактабгача таълим муассасасида бўлдик.

Ушбу муассаса 1975 йилда қурилганлигига қарамасдан, шинам, кўркам қиёфада. Албатта, 2017 йилда капитал таъмирдан чиққанлиги ҳам бинога ўзгача зеб берган.

— Бугунги кунда муассасамизда 90 нафар бола тарбияланмоқда. Ўрта, катта ҳамда 7 ёшлилар учун тайёрлов, шунингдек, 5, 6, 7 ёшлилар учун 2 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилган. Кичкинтойларимизни яхши тарбиялаб, мактабга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тарбияланувчиларимиз ёшига қараб, турли хил тўгараклар, машғулотларга жалб этилган, — дейди МТМ мудираси Муяссар Хидирова.

Муассасанинг ҳам ўз жонкуярлари, фидойилари бор. Ёш авлодга тарбия беришда Умида Ибрагимова, Салтанат Хуррамова, Муборак Тўраева, Нодира Раҳматуллаева Тўлғаной Боймирзаева сингари тарбиячиларнинг хизмати беқиёс. Болажонлар ҳафтада 2 кун мобайнида рус ва инглиз тилидан сабоқ олишади. Улар рус ва инглиз тилида санаш, саломлашиш, ўзини таништириш каби кундалик мулоқотларни пухта ўзлаштиришганлигига гувоҳ бўлдик. Инглиз тили бўйича олий маълумотли педагог Камила Раҳмонова, рус тили фани бўйича Зилола Амировалар жажжи шогирдларига сидқидилдан таълим беришмоқда. Шунингдек, гимнастика, мусиқа ва рақс, “Зумрадойлар даврасида” каби тўгараклар болаларнинг зеҳнини чархлашда бир восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Болаларнинг саломатлиги, озиқ-овқатларнинг сифати кундалик назоратдан ўтказилиб туради. Келажагимиз ворислари муносиб тарбия топаётган ушбу қутлуғ даргоҳда бугун барча шарт-шароит муҳайё этилган.

Холмуҳаммад ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Илғор тажриба – таълим сифати самарадорлиги омили

Яқинда вилоятимиздан бир гуруҳ рус тили ва адабиёти ўқитувчилари вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan