Бош саҳифа / Жамият / Келажагингизга қандай пойдевор қўйдингиз?

Келажагингизга қандай пойдевор қўйдингиз?

Асад 17 ёшда, айни ғайрати жўш урган вақт. Аммо, ҳозир ахлоқ   тузатиш колониясида… Пушаймонликдан  аччиқ кўз ёш тўкмоқда. Бундан икки ой муқаддам, у дўсти билан маст аҳволда кўчадан ўтиб борар эди. Йигитчиликми ё бошқа сабаб бўлибми икки дўст тортишиб қолишди. Асад қўлидаги ароқ шишаси билан дўстининг бошига урди.  Дўсти йиқилди, йиқилди-ю, ўрнидан қайтиб турмади.

Хўш, нега 17 ёшли ўсмир ичкиликни истеъмол қилмокда? У кимдан бундай тарбия олган?

Албатта, бугунги кунда Асад сингари ёшларимиз йўқ эмас. Ёшларнинг кийинишидан тортиб, ҳаттоки сўзлашишида ҳам унинг олган тарбияси кўриниб турибди. Тўғри берилмаган тарбия эса илдизи дарз кетган дарахт кабидир.

Асаднинг отаси кафель терувчи уста эди. Деярли ҳар куни кафель терувчиларнинг “йиғини” бўларди. Йиғин ичкиликсиз ўтмасди. Асад эсини танибдики, шу аҳвол. Отаси ҳар куни маст аҳволда уйга келарди. Қарабсизки, Асад 10 ёшдан чека бошлади, 15 ёшида спирт- ли ичимликка ўрганди.

Устозлари уйига келиб, ундан шикоят қилганида отаси  “ўғил бола-да, ҳа, бир ичса, ичибди!” деб жавоб қайтарар эди. Онасининг эса рўзғордан, болаларининг еб ичиши-ю кийинишидан ўзга дарди йўқ.

Маҳалладошлари “ота-боланинг  тупроғи бир жойдан олинган” дерди.

Тарбия инсон ҳаётининг ажралмас қисми. Ўсиб келаётган ёш авлод тарбияни асосан оиладан олади. Ёшлигидан бола ота-онага тақлид қила бошлайди. Йиллар ўтиб эса атрофидаги инсонлар билан мулоқотга киришар экан, уларнинг табиатидан кўчирма олади. Ваҳоланки, у биргина она ёки отага тааллуқли эмас. Бунда оиланинг ҳар иккала устуни ҳам бирдек  масъулдир.

Дилдора АШУРОВА,
Термиз педагогика коллежи ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan