Бош саҳифа / Сиёсат / Келажагимиз эгалари

Келажагимиз эгалари

Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида фарзанд тарбиясида, ота-онанинг масъулиятини янада ошириш, оиланинг ролини кучайтириш мақсадида “Қиз бола — бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгаси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси Р. Рамазанов, туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Ш. Шаймардонова, туман ФҲДҲ бўлим бошлиғи З. Мирзаева, шифокор Д. Ўринова ва тумандаги маҳалла маслаҳатчилари қатнашдилар.

Тадбирда ёшларимизни соғлом турмуш тарзига ўргатиш ва уларнинг онгини экстремистик ғоялар, оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий фаоллигини ошириш ҳамда мактабни тамомлаётган қизларнинг касб-ҳунар ўрганиши, таълимнинг кейинги босқичларини давом эттириши лозимлиги ҳақида сўз борди. Оилавий ажримлар такҳлил қилиниб, жамиятда соғлом турмуш тарзи шакллантириш борасида фикрлар билдирилди. Эрта никоҳ, қолаверса, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тушунтирилиб керакли тавсиялар берилди.

— Тадбирда партиянинг маҳаллий ва бошланғич ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари, “Фаол аёллар” қанотининг олдида турган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот бериб, оналар ва болалар, ёш оилалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат  томонидан белгиланган имтиёзлар ва улардан тўлақонли фойдаланиш тартиблари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтдик, — дейди ЎзХДП туман Кенгаши раиси Р. Рамазонов.

Нилуфар ШАЙМАНОВА,
Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектор мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE