Бош саҳифа / Жамият / Кексалари улуғланган юрт

Кексалари улуғланган юрт

Президентимиз фармонига мувофиқ кўп йиллик меҳнатларимни инобатга олиб, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланганимни газетадан ўқиб, қувонч кўз ёшларимни тия олмадим. Кишига бунданда ортиқ хурсандчилик бўладими?

Бу менга янада куч-ғайрат, шижоат бағишлади ва сўнгги нафасимгача эл-юрт  фаровонлиги йўлида камарбасталикка ундайди.

Биз фахрийлар Ватанни, халқини чексиз севадиган, ҳар бир фуқаросини ардоқлайдиган муҳтарам Президентимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз ва ғурурланамиз. Бугун дунё мамлакатларининг манаман деган экспертлари ва сиёсий арбоблари гўзал юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликни кўриб ҳавас қилмоқдалар. Ҳурматли Юртбошимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳалардаги ислоҳотларидан андоза олмоқдалар.

Ҳурматли Президентимизнинг  БМТнинг 72-сессиясидаги нутқини бир неча марталаб кўрдим ва шундай хулосага келдимки, у кишининг дадил кўтарган ташаббус, таклифлари дунё мамлакатларининг раҳбарлари учун катта уйғониш даври бўлди, десам хато қилмаган бўламан.

Айниқса, қўшни республикалар билан узилиб қолган муносабатларнинг тикланганлиги, чегаралардаги муаммолар ҳал этилаётганлиги, қардош халқлар ўртасида қўшничилик, қуда-андачилик, борди-келдиларнинг йўлга қўйилганлиги кўп миллатли халқимизнинг кўнглидаги гап бўлди.

Кексалари улуғланган юртнинг ҳамиша эртаси ҳам порлоқ бўлган.

Орзиқул СОАТОВ,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши
депутати, “Элюрт ҳурматиордени соҳиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan