Бош саҳифа / Сиёсат / Кексалари эъзозланган юрт

Кексалари эъзозланган юрт

Айтиш лозимки, жорий йил Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз ва халқимиз маданий-маънавий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб бурилиш даври бўлиб тарихга кирмоқда. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, мамлакатни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида айнан шу нарса учун ҳуқуқий ва қонуний замин яратди. Айниқса, нафақахўрлар ва нуронийларга қонун йўли билан жуда катта имтиёзлар берилди. “Нуроний” жамғармасининг фаолияти ва иш тартиби сифат ва мазмун жиҳатдан тубдан ўзгартирилди. Байрам арафасида мухбиримиз республика “Нуроний” жамғармаси Шеробод туман бўлими раиси Абдузоир Чориев билан суҳбатлашди.

— Хабарингиз бор, Юртбошимизнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фахрийларимиз учун жуда катта имконият яратди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча жойида бўлгани каби Шеробод туманида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийлари, ёшга доир ногирон пенсионерлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида хизмат қилган нуронийларимиз ҳар томонлама эъзоз ва эътиборда ҳаёт кечиришмоқда. Бундайлар туманимизда 15 397 нафарни ташкил этади. Шулардан 15 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари. Фронт ортида хизмат қилганлар эса 358 нафар. Уруш иштирокчиси бўлган нуронийлар бепул ҳаж сафарига жўнатилди. Биз Конституциямиз қабул қилинган кун, Янги йил, 8-март, Хотира ва қадр- лаш куни, Наврўз, Мустақиллик байрами арафасида уларга ҳар томонлама моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб, уй-жойларини таъмирлаб, яшаш шароитини яхшилашга ҳаракат қилдик.

Маҳалла фаоллари, туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлими билан биргаликда Хотира ва қадрлаш куни олдидан ҳар бир нуроний отахон ва онахонимиз яшаётган хонадонда бўлиб, улар билан дилдан суҳбат қилиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Тумандаги маҳаллалар, мактаблар ва коллежларда “Фахрийларимиз — фахримиз!”, “Кексаларни эъзозлаймиз ва қадрлаймиз”, “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” мавзусида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, уруш иштирокчилари, меҳнат фахрийларининг уйларига бориб, ғамхўрлик гуруҳлари ҳовли атрофини тозалаб, дарахтларга шакл бериб, жойи келса уй-жойларини таъмирлаб беришмоқда.

Муҳтарам Президентимиз фармони билан бу йил ҳар бир Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга пул мукофоти ҳамда Президент совғалари улашилди. Бундан ташқари, вилоят касаба уюшмалари, туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси ва ҳомийлар ҳисобидан нуронийларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва пул мукофотлари берилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Хотира ва қадрлаш куни арафасида фахрийларимизга ҳурмат бажо келтирилиб, ош берилди, совғалар улашилди. 19 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 12,5 миллион сўмлик ҳар бир фахрийнинг эҳтиёжига қараб 42 турдаги дори-дармон мақсадли ва манзилли ҳолда тарқатилди.

Бугунгача юз нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фахрийлари сиҳатгоҳларда маданий ҳордиқ чиқариб, саломатликларини тиклашди. Барча уруш ва меҳнат фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Лозим бўлганларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқлар берилмоқда.

Жойларда уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг ҳаёт, меҳнат тажрибалари, жасорат ва ибратлари ёшларга сингдирилиши билан бирга бугун авж олаётган “оммавий маданият”, “терроризм”, “экстремизм”, “ақидапарастлик”, “одам савдоси” каби жамиятимизга ва ёшларимизга хавф солаётган иллатлар борасида кексаларимизнинг ўгитлари, насиҳатлари, фикр-мулоҳазаларини тинглашмоқда. Бундай учрашув ва суҳбатлар нафақат мактаб ва коллежларда, балки маҳаллаларда, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ташкил этиб борилмоқда.

Биз мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига туманимиз нуронийлари билан биргаликда астойдил тайёргарлик кўрдик. Аввало таъкидлаш лозимки, бугунги маънавий ижтимоий ҳаётда нуронийларимиз фаол иштирок этишмоқда. Қайси соҳа бўлмасин, улар билимларини, ҳаётий тажрибаларини ёшларга ўргатиш билан бирга, амалий жиҳатдан ўрнак бўлишмоқда. Ҳаммамизнинг ниятимиз битта, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз фаровон, мамлакатимиз иқтисодиёти ва равнақи бар- қарорлигини таъминлашдан иборатдир. Бу борада кўплаб фахрийларимиз амалий фаолияти билан ибрат бўлишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча нуроний отахон ва онахонларимизни мустақиллигимизнинг 26 йиллик улуғ байрами ва Қурбон ҳайити билан самимий табриклаб, юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровонлиги бардавом бўлишлигини тилаб қоламан.

Суҳбатдош: Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan