Бош саҳифа / Жамият / Кексалари қадрланаётган юрт

Кексалари қадрланаётган юрт

Юртимизда инсон қадриятлари — бош мезон эканлигини олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳам кузатиш мумкин. Айниқса, ёши улуғларни эъзозлаш, уларга ҳар жиҳатдан иззат-икром кўрсатиш анъаналаримизнинг гултожи саналади.

— Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш қонунларимизда ҳам  ўз ифодасини топган, — дейди бюджетдан таш қари пенсия жамғармаси Қизириқ туман бўлими бошлиғи ўринбосари Чори Ражабов.

— Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида: “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга” деб аниқ кўрсатилган. Туманимизда истиқомат қилаётган аҳолининг 12.792 нафари пенсия ва турли ижтимоий нафақа олишади.  Хабарингиз бор, икки ойдан буён ижтимоий нафақалар акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан тарқатилмоқда. Ҳозирда бундай қулайликдан нафақачилар  мамнун. Туман ҳокимлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа дастурлар асосида ўзгалар ёрдамига муҳтож, якка ёлғиз ва кекса нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмаклар берилмоқда.

Бўлимда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда турли масалалар билан мурожаат этувчилар учун барча шароитлар яратилган. “Ишонч телефони” ҳамда “Очиқ эшиклар куни”дан келиб тушаётган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилмоқда.

Р. УСАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan