Бош саҳифа / Жамият / Кексаларга эҳтиром

Кексаларга эҳтиром

Куни-кеча Термиз шаҳридаги “GRAND ALMAZ”  тўйхонасида бўлиб ўтган байрам тадбирида вилоятимизда истиқомат қилаётган меҳнат фахрийлари, иш фаолиятлари мобайнида алоҳида ўрнак кўрсатган, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматлари эвазига обрў-эътибор топган  600 га яқин нуроний отахон ва онахонлар ноз-неъматларга тўла тўкин дастурхон атрофида жам бўлдилар.

Шўх ўйин-кулгу ва қўшиққа бой ўтган тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов нуронийларни кириб келаётган янги йил билан қутлар экан:

— Кексаларнинг дуосини олиб яшаш халқимизга хос азалий қадриятлардан саналади. Шундай экан, вилоятимиз аҳлини кириб келаётган янги йил билан чин юракдан муборакбод этаман. Ўтиб бораётган жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мантиқий давоми сифатида келгуси 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинишида ҳам ўзига хос ҳикмат бор. Президентимизнинг 22 декабрь куни Олий Мажлисига қилган мурожаатида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бугунги куннинг муҳим воқеаларидан бири бўлди. Мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиёт режасини белгилаб берган ушбу мурожаатнома, бутун халқимиз томонидан кўтаринки кайфият билан қарши олинди. Ўйлайманки, бу хатти-ҳаракатлар яқин фурсатларда ўз мевасини беради.

Воҳамизнинг умидли хонандалари ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов,  бахши Ферузбек Норматов, Равшан Номозовлар ўзларининг дилрабо куй ва қўшиқлари билан йиғилганларнинг кўнглига шоду хуррамлик бағишлади.

Тадбирдан бир олам таассуротлар билан қайтган термизлик нуроний, ижодкор Нарзулло Орифий шундай дейди:

— Йил сўнггида уюштирилаётган бу байрам тадбири айни биз кексаларнинг кўнглидаги гап бўлди. Гарчи ёшим саксонга қараб бораётган бўлса-да, бундай оммавий тадбирлар илгари кўпам ташкил этилмас эди. Агар ушбу тадбир жорий йил ҳисобидан  тўртинчи бор ташкил этилаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда катта кўрсаткич. Мамлакатимиз Президентига, вилоятимиз раҳбарига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Биз кексалар мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик, хайр ва саховат тадбирларидан бениҳоя хурсандмиз. Илоҳим, юртимизга кўз тегмасин!

Тадбир сўнггида кекса нуронийлар дуога қўл очиб Юртбошимизни дуо қилдилар.

Холмуҳаммад ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE